Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига етиб борди.

Бугун тонгда Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори дамбасидан сув чиққан. Ҳозирда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва бошқа тегишли ташкилотлар томонидан тезкор чора-тадбирлар кўрилмоқда. Хусусан, сув омбори яқинидаги қишлоқлар аҳолиси эвакуация қилинмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев зудлик билан Сирдарё вилояти Сардоба туманига етиб келди. Вазият тўлиқ назоратга олинган, саросимага тушишга асос йўқ.

Маълумот учун, 1 май куни “Сардоба” сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиққани ҳақида хабар берилди. Дастлаб воқеа жойига Бош вазир Абдулла Арипов етиб борган эди. Ҳудуддан 4 маҳалла, яъни 11600 га яқин аҳоли эвакуация қилинган эди.

«Сардоба» сув омбори дамбасининг 6-пикет деворида 1 май куни соат 5:55да сув чиқиб, Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув киргани, сув асосан экин майдонларига зарар етказди.

Аввалроқ Сардоба туманидаги сув омбори атрофида жойлашган «Қўрғонтепа», «Дўстлик», «Юртдош» маҳалла фуқаролар йиғинларидан жами 11 598 нафар аҳоли эвакуация қилинган бўлса, сув босиш хавфи бўлган «Қўйтош», «Ота юрт», «Бирлик» маҳалла фуқаролар йиғинларидан ҳам аҳолини эвакуация қилиш ишлари бошланган.

Қайд этиш жоиз, Сардоба туманидаги авария ҳақидаги дастлабки расмий ахборотда Қўрғонтепа аҳоли пункти аҳолиси «Бирлик» маҳалласига эвакуация қилингани айтилган эди.

«Айни вақтда Оқолтин туманидаги ‘Абдуалим’ маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисини Сардобага эвакуация қилиш ишлари бошланган», — дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборотида.

Жабрланган ва ҳалок бўлганлар бўйича маълумот келиб тушмаган.

Facebook Comments