Самарқандда 7 нафар бемор тузалиб, жами соғайганлар 1182 нафарга етди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Самарқанд вилоятида 7 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб чиқиб, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилган.

Тузалганларнинг Самарқанддан вилояти (6 нафари Тойлоқ тумани, 1 нафари Самарқанд тумани)дан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. Улардан 3 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Уларнинг ёши каттаси 70 ёшда, ёши кичиги эса 4 ёшли бола.

Вилоятда шу пайтга қадар 14 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 21 нафарга етди.

Бугун айни пайтга қадар юртимизда 49 нафар бемор тузалиб, республика бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 1182 нафарни ташкил этмоқда.

Facebook Comments