Жиззах вилояти Зомин тумани, Ширин қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи опа-ука 2006 йил туғилган Т.Г. ва 2011 йил туғилган Т.Ф. лар сойдан сел келиши натижасида оқиб кетиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидланишича, опа-ука озиқ-овқат дўконига чиққан ва қишлоқ ҳудудидан оқиб ўтувчи сойдан ўтаётган вақтда сел келиб оқизиб кетган. Т.Ф.нинг сой бўйида жасади топилган. Т.Г. ҳушсиз ҳолда туман тиббиёт бирлмашмасига келтирилган. Бироқ, кўрсатилган муолажага қармасдан ҳаётдан кўз юмган.

Эслатиб ўтамиз, 1 май куни соат 05:55 да Сирдарё вилоятида жойлашган Сардоба сув омбори дамбасининг 6-пикет деворида сув чиқиши юзага келган. Натижада Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув кирган. Бунда, асосан, сув экин майдонларига зарар етказганлиги маълум бўлди.

Воқеа жойига дастлаб бош вазир Абдулла Арипов, сўнгра давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев етиб боргани хабар берилди. Кейинчалик Сирдарёнинг сув остида қолган маҳаллалари аҳолиси Жиззахдаги мактаб ва коллежларга жойлаштирилаётгани, Сардоба сув омборидан сув чиқиши камайгани, кейинроқ сув чиқиши тўхтатилгани ҳақида хабар қилинган.

Facebook Comments