Ўзбекистонда Аи-80 бензин нархи ҳам арзонлашмоқда, дея хабар бермоқда EFFECT.UZ мухбири.

Маълум қилинишича, ушбу маркали бензиннинг бир литр нархи шу йил 3 майдан 500 сўмга арзонлаб, 4000 сўмдан сотила бошланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Аи-92 бензин нархи ҳам 500 сўмга арзонлашган эди. Аи-80 нархини эса 1 майдан бошлаб давлат назорат қилмайдиган бўлди.