Ўзбекистонда 30 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 15 нафарга ошиб, 2017 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, 29 апрель куни соат 23:00 ҳолатига кўра 33 нафарга ошиб, 2002 нафарни ташкил этаётганди. Кечанинг ўзида 29 апрель куни 63 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг 9 нафари вафот этди, 1096 нафари эса соғайиб, реабилитацияга олинган. Хорижда 73 ўзбекистонликда коронавирус аниқланган (энг кўпи — 42 нафари — Россияда), уларнинг беш нафари вафот этган.

Сингапурлик олимлар Ўзбекистонда 20 майгача коронавирус билан боғлиқ вазиятга барҳам берилади дея прогноз қилмоқда.

Facebook Comments