ФВВ матбуот хизматининг маълум қилишича, бугун Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетган.

Айтилишича, соат 00:50 лар атрофида «Қамчиқ» Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасига «А-373 М-39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш» автомобильʼ йўлининг «Тошкент – Водий» йўналишда ҳаракатланган «ВОЛВО» русумли юк машинасида кабина қисмидаги электр симларининг қисқа туташуви сабабли ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Хабарга кўра, бошқарма қутқарувчилари махсус техникалар билан ҳодиса содир бўлган жойга зудлик билан етиб бордилар. Кўрилган тезкор қутқарув ишлари натижасида соат 01.07 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида автомашинанинг кабина қисми ёнган. Машина ҳайдовчисига тан жароҳати етмаган.

Facebook Comments