Ўзбекистонда 29 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 33 нафарга ошиб, 2002 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, 29 апрель куни соат 15:30 ҳолатига кўра 14 нафарга ошиб, 1969 нафарни ташкил этаётганди. Шундай қилиб, 29 апрель куни 63 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг саккиз нафари вафот этди, 1096 нафари эса соғайиб, реабилитацияга олинган. Хорижда 73 ўзбекистонликда коронавирус аниқланган (энг кўпи — 42 нафари — Россияда), уларнинг беш нафари вафот этган.

Сингапурлик олимлар Ўзбекистонда 20 майгача коронавирус билан боғлиқ вазиятга барҳам берилади дея прогноз қилмоқда.

Facebook Comments