Бир кунда 104 бемор коронавирусдан тузалди, соғайганлар 1096 нафарга етди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Тошкентдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан 4 нафар, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан 3 нафар, жами 7 бемор буткул соғайган. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллар иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилган.

Жумладан, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида соғайганларнинг 2 нафари Тошкент шаҳридан, Бухоро ва Тошкент вилоятларидан 1 нафардан. Уларнинг 3 нафари Россиядан келган ва карантинга олинган, касаллик аниқлангач, мазкур клиникага ётқизилган. 1 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Уларнинг 2 нафари эркак, 2 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 76 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 38 ёшда.

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан тузалганларнинг барчаси Тошкент шаҳридан. Жумладан, 11 ёшли ва 2 ёшли қизалоқлар ҳамда 32 ёшли эркак коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган.

Бундан ташқари, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 17 нафар, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан эса 13 нафар, жами 30 нафар бемор буткул соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилган.

Таъкидлаш жоизки, Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 320 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 350 нафарга етиб, Ўзбекистонда беморларнинг соғайиб чиқиши бўйича энг юқори кўрсаткичга эга ҳудуд бўлиб турибди.

Шундай қилиб, бугуннинг ўзида 104 нафар бемор тузалиб, Республика бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1096 нафарга етди ва даволанаётганларга нисбатан сезиларли даражада ошиб кетди.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда коронавирус аниқланганлар сони 1969 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, шифохоналарда жами 865 нафар бемор даволанмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *