Россия авиакомпаниясининг махсус рейси чоршанба куни 174 нафар россияликни Тошкентдан Москвага олиб кетди, деб хабар бермоқда “РИА Новости” Россия элчихонасининг консуллик бўлими вакилига таяниб.

“Россия самолёти 29 апрель куни Тошкентдан Москвага жўнаб кетди. Ҳаво кемаси бортида 174 нафар Россия фукароси бор”, дейди элчихона вакили.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент-Москва рейси 29 апрелга режалаштирилганини маълум қилганди.

Элчихона маълумотларига кўра, Россия Федерациясининг давлат хизматлари веб-сайти орқали рўйхатдан ўтган фуқароларига парвозга рухсат берилган, шунингдек, уларга учиш учун Тошкент халқаро аэропортига йўлланма ҳам ажратилган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 30 мартдан 10 майгача ҳар қандай транспорт алоқалари тўхтатилган. Россияда эса 27 март куни бошқа мамлакатлар билан мунтазам ва чартер рейслар тўхтатиб қўйилган

Facebook Comments