Тошкентда хонадондан чиққан илонни махсус қутқарув отряди бориб ушлади. Бу ҳақда ФВБ хабар бермоқда.

Унга кўра, 2020 йил 27 апрел куни соат 20-01 да Мирзо Улуғбек тумани ТТЗ 1-пиллачи кўчасида жойлашган хонадонларнинг бирида илон борлиги бўйича Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасигнинг тезкор бўлимига қўнғироқ қилган.

Зудлик билан бошқарманинг махсус қутқарув отряди хонадонга бориб ўрганилганда хақиқатдан ҳам уйнинг ичида тахминан ярим метр узунликдаги илон борлиги аниқланган.

Кўрилган тезкор чоралар натижасида 10 дақиқа ичида илон ушланган ва хонадон вакилларининг хавфсизлиги таъминланган.

Facebook Comments