Ўзбекистон мамлакат ҳудудида коронавирус пандемияси авж олмаслиги сабаб 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига баҳишланган барча оммавий тадбирларни бекор қилади. Бу ҳақда EFFECT.UZ ахборот агентлигининг ишончли манбаси хабар берди.

Маълум қилинишичи, 9 май – Хотира ва қадрлаш кунини нишонлаш учун Буюк она ёдгорлиги олдига бориш ва қабристонларни зиёрат қилиш, шунингдек, қабрларга гул қўйиш маросимлари ўтказилмайди. Айрим маросимлар онлайн ўтказилиши мумкин.

Ушбу кунга бўлажак тайёргарликлар давом эттирилмоқда, хусусан тез орада пойтахт Тошкентда Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан “Ғалаба” боғи очилади.

“Россотрудничество”нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси онлайн тарзда ўтказиладиган “Ўлмас Полк” акциясини қўллаб-қувватлаган.

Маълумот учун, аввалроқ Россия президенти Владимир Путин ҳар йили ўтказиладиган Ғалаба паради ўтказилишини кечиктириш бўйича қарор қабул қилганди.

Facebook Comments