Қозоғистонда фавқулодда ҳолат режимида президент ваколатлари кенгайтирилмоқда. Яъни давлат раҳбари фавқулодда ҳолат вақтида шошилинч қарор қабул қила олиш ваколатига эга бўлди.

Қонунчиликка киритилган яна қатор ўзгартишлар давлат ҳокимияти томонидан қарорлар қабул қилиш тезкорлигини таъминлайди. Бу солиқ имтиёзлари, ижтимоий ҳимоя, валютани тартибга солиш, давлат харидларига тааллуқлидир.

Қозоғистонда фавқулодда ҳолат режими 16 марта жорий этилган бўлиб, 11 майга қадар узайтирилган.

Facebook Comments