Наманганда 11 нафар бемор тузалди, вилоятда жами соғайганлар 72 нафарга етди, деб хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Наманган вилоятида яна 11 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайган, улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилган.

Соғайганларнинг барчаси Намангандан (9 нафари Наманган шаҳридан, Учқўрғон ва Наманган туманларидан 1 нафардан) бўлиб, 2 нафари Туркиядан келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган.

Қолган 9 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Беморларнинг 4 нафари эркак, 7 нафари аёл бўлиб, улар орасида энг ёши каттаси 67 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 12 ёшда. Самарали даволаш муолажалари туфайли бугунги кунда лаборатория текширувлари уларнинг дарддан бутунлай фориғ бўлганини кўрсатди.

Вилоятда шу пайтга қадар 61 нафар бемор тузалган бўлса, эндиликда улар 72 нафарни ташкил этмоқда.
Маълумот учун, Республика бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 1028 нафарни ташкил этмоқда.

Facebook Comments