Ўзбекистонга Хитойнинг иккинчи марта юборган инсонпарварлик юкининг бир қисми етиб келди. Бу ҳақда Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар бермоқда.

Таъкидланишича, 29 апрель куни эрта тонгда Тошкент шаҳрининг халқаро аэропортига бортида Хитой ҳукумати юборган инсонпарварлик юклари бўлган самолёт келиб қўнган.

Айтилишича, юкларнинг қолган қисми (100 мингта тест-тизим, 50 мингта тиббиёт ҳимоя кийимлари, 150 мингта KN95 тиббиёт ниқоблари, 1 миллионта тиббиёт жарроҳлик ниқоблари, 150 мингта тиббиёт қўлқоплари ва 1000 дона масофавий термометр) ҳам тез орада тайёрланади ва Ўзбекистонга етказилади.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Жанубий Корея ҳам Ўзбекистонга шундай инсонпарварлик ёрдами юборган эди.

Facebook Comments