Фарғонада 2 нафар бемор соғайиб, жами тузалганлар 1000 нафарга яқинлашди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

“Бугуннинг илк хушхабарини Фарғона вилоятида 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморнинг тузалиб чиққанлиги ҳақидаги янгилик билан бошлаймиз”, дейилади. ССВ хабарида.

Соғайганлар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилган.

Тузалиб чиққанларнинг иккаласи ҳам эркак, 1 нафари (65 ёшда) Самарқанд вилоятидан бўлиб, Туркиядан келган, яна 1 нафари (54 ёшда) фарғоналик, Россиядан келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач шифохонага ётқизилган.

Вилоятда шу пайтга қадар 59 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 61 нафарга етди.

Айни пайтда Республика бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 994 нафарни ташкил этмоқда.

Facebook Comments