Саҳабзода Иррфан Али Хон 1967 йилда туғилган. У актёрлик фаолиятини саксонинчи йилларда сериалларда рол ўйнашдан бошлаган.

У “Харобадан чиққан миллионер“, “Пининг ҳаёти“ филмларидаги роллари билан машҳур. Шунингдек, “Ланчбокс“, “Пику“, “Хинди медиум“ каби болливуднинг машҳур филмларида рол ижро этган. У рол ўйнаган филмлар сони умумий 150 та. Бундан ташқари бир қатор миллий мукофотлар соҳиби.

У ҳамкасби Амитабх Баччан томонидан “ўта иқтидорли“ деб таърифланган.

Унинг агентлиги хабар беришича, у ғарбий Мумбайдаги шифохоналардан бирида вафот этган. Унга йўғон ичак инфекцияси ташхиси қўйилган эди.

Facebook Comments