Дунёда 1,5 миллиарддан ортиқ бола коронавирус пандемияси туфайли мактабга бормайди ва кўп вақтини Интернетда ўтказмоқда. Бу эса уларни экстремистик гуруҳлар томонидан ёллаш хавфини оширади. Бу ҳақида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш маълум қилди.

У пандемиядан олдин ёшлар катта қийинчиликларга дуч келганига эътибор қаратди, аммо ҳозир вазият анча ёмонлашди. «1,54 миллиарддан ортиқ болалар ва ёшлар таълим масканларига бормайди», деди Гутерриш.

Унинг таъкидлашича, бундай шароитда радикаллашув хавфи ортади. «Биз экстремистик гуруҳлар карантиндан фойдаланиб, ижтимоий тармоқлар орқали тарғиб қилиш ва уйда кўпроқ вақтини Интернетда ўтказадиган ёшларни жалб қилиш бўйича ҳаракатларни амалга ошираётганини кўрмоқдамиз», деди БМТ бош котиби.

Facebook Comments