Ўзбекистонда Инновацион ривожланиш вазирлиги ташаббуси билан “Project Managers” корхонасининг ёш дастурчилари касаллиги аниқланган бемор билан мулоқотда бўлганларни аниқлаш жараённи автоматлаштириш мақсадида “Birga Yengamiz” номли мобил илова яратди.

Мазкур мобил илова Android ва iOS қурилмалар учун мўлжалланган.

Илованинг асосий вазифаси — бемор билан охирги 14 кун ичида яқин масофада ва муайян вақт алоқада бўлган шахсларни аниқлаш ва зарур холларда уларни карантинга жойлаб вирусни янада кенг тарқалишининг олдини олишдир.

Оксфорд университетининг олимларининг таъкидлашича, аҳолининг камида 60 фоизи мазкур иловалардан фойдалансагина, у самара беради.

Ҳозирда мазкур иловани “PlayMarket” ва “AppStore” платформаларида жойлаштириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Facebook Comments