Ўзбекистонда 28 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 20 нафарга ошиб, 1924 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, 27 апрель куни соат 22:00 ҳолатига кўра 17 нафарга ошиб, 1904 нафарни ташкил этаётганди. Шундай қилиб, 27 апрель куни 35 кишида коронавирус аниқланган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг саккиз нафари вафот этди, 892 нафари эса соғайиб, реабилитацияга олинган. Хорижда 73 ўзбекистонликда коронавирус аниқланган (энг кўпи — 42 нафари — Россияда), уларнинг беш нафари вафот этган.

Facebook Comments