Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлардан яна йигирма тўрт нафари буткул соғайиб, реабилитацияга кузатилгани ҳақида маълумот берди.

Соғайганларнинг 20 нафари Тошкент шаҳридан, Сурхондарё, Фарғона, Сирдарё ва Тошкент вилоятларидан 1 нафардан. Улардан 5 нафари Туркиядан Истамбул – Тошкент йўналишида, 4 нафари Россиядан Москва – Тошкент йўналишида чартер рейслар орқали келишган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Қолган 15 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Беморлардан 11 нафари эркак, 13 нафари аёл. Улар орасида энг ёши каттаси 65 ёшда бўлса, 11 ойлик ва 1 ёшли чақалоқлар ҳам бор.

Ушбу клиникада шу пайтга қадар 63 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 87 нафарга етди. Айни пайтда Республика бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 958 нафарга етди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг саккиз нафари вафот этди, 934 нафари эса соғайиб, реабилитацияга олинган. Хорижда 73 ўзбекистонликда коронавирус аниқланган (энг кўпи — 42 нафари — Россияда), уларнинг беш нафари вафот этган.

Facebook Comments