Бугун, 28 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан ҳамкорлик фаолияти қай йўсинда ўрнатилиши юзасидан ялпи мажлис бўлиб ўтди. Маълум бўлишича, унинг якунида сўнгги қарор қабул қилинган.

Яъни депутатларнинг 86 нафари ЕОИИга киришга рози бўлса, 32 нафари бунга қарши бўлган.

14 та бетараф овоз билан Ўзбекистонни Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан кузатувчи сифатида ҳамкорлик қилиши бўйича қарор маьқулланган.

Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи билан ҳамкорлиги юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг якуний қарори қабул қилиниб, қарорга кўра, Ўзбекистоннинг Иттифоқда “кузатувчи давлат” мақомида иштирок этиши мақсадга мувофиқ деб топилди.

Facebook Comments