Торонтолик 30 яшар аёл кўчада кетаркан, бирдан кўкраги ости қизиб кетади ва ўткир оғриқ бошланади.

Қараса, кўксидан қон сизиб, кўйлаги устидан оқмоқда.

Қўрқиб кетган аёл тўғри касалхонага боради.

Тез ёрдам бўлимида уни текширган шифокорлар кўкраги остида қуролли жароҳат топишади ва уни жарроҳлик бўлимига юборишади.

Жарроҳлар эса кўкрагида тиқилиб қолган ўқни топадилар.

Бироқ аёл — ўртача оғриқ ва қон оқишини айтмаса — ўзини жуда яхши ҳис қиларди.

Маълум бўлишича, ўқ унинг чап кўкрагидаги силиконни тешиб ўтиб, ўнг кўкракдаги силиконга киради.

Аммо ўқ зарбаси шунчалик кучли бўладики, у кўкрак ичидаги силиконни тескари қилиб ташлайди.

Ўқ ҳаракатдан тўхтамай, аёлнинг кўкраги тўқималарига етиб боради ва ҳақиқий сийнасида тўхтаб, тиқилиб қолади.

Афтидан, чап кўкрагидаги силикон аёлнинг юрагини ўқдан ҳимоя қилган.

Унинг қовурғасига дарз кетган ва сохта силикон ишдан чиққан.

Аёл антибиотиклар олгач, касалхонадан соғ-омон чиқади.

Бронижилет каби

Жарроҳликни амалга ошириб, ўқни суғуриб олган шифокор Жанкарло Макэвеню эса бундай ҳолатлар илгари ҳам бўлганми — йўқми, текшириб кўради.

Маълум бўлишича, камида тўртта ҳолатда ўқ силикон кўкрак ичига тушган.

Буларнинг иккитасида силикон сийна ўз эгасини муқаррар ўлимдан қутқариб қолган.

Кейин олимлар лаборатория шароитида силикон сийнани синаб кўришади.

Натижа — силикон кўкрак ҳақиқатан ҳам ўққа қарши кучли ҳимоя қалқони бўлиб хизмат қиларкан.

Доктор Маквэенюнинг айтишича, аёл қайтиб, тиббий текширувга келмаган.

Аммо у яна қайтадан силикон сийна қўйдирганми ё йўқми — номаълум.

Ўқни ким узгани ҳам топишмоқ бўлиб қолмоқда.

Полиция ўқ отган одамни ҳам, ўқ отилган қуролни ҳам топа олмади.

Деб маълумот берилмоқда BBC хабарида

Facebook Comments