«Реал Мадрид»нинг собиқ ҳужумчиси Давор Шукер «қаймоқрангилар» ҳужумчиси Карим Бензема ҳақида гапирди.

«Менга унинг «тўққизлик» сифатидаги ўйини ёқади. У аллақачон «Реал» тарихига кириб бўлган. У дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири эканлигига шубҳа йўқ.

Мен унга янада кўпроқ голлар уришини тилайман. Чунки статистика ҳужумчиларнинг мавқейини белгилайди. Етакчи бўлиб қолиш учун кўп гол уриш керак», – деди Шукер

Эслатиб ўтамиз, франциялик ҳужумчи 241та гол билан “Реал“ тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида 6 ўринни эгаллаб турибди.

Facebook Comments