Қирғизистонда бизнес соҳаси босқичма-босқич жонланиши кузатиляпти.

Хусусан, мамлакатнинг фавқулодда ҳолат шароитида иқтисодиётни қайта тиклаш бўйича режаси ишлаб чиқилган. Унда карантин пайтида аста-секин фаолиятини бошлайдиган объектлар, ишчилар сони, иш вақти ва ходимларни корхоналарга олиб бориш йўллари кўрсатиб ўтилган.

Шунингдек, блокпостлар сони ҳам қисқартирилади. Бироқ чекловларнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилади. Бу ҳақда давлат раҳбари маъмурияти маълум қилган.

“Масалан, оммавий-маданий тадбирлар ўтказишга қўйилган тақиқ ўз кучида қолади. ОТМ ва мактаблар масофавий усулда ўқишни давом эттиради. Фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудларнинг кириш ва чиқиш жойларига ўрнатилган санитария-карантин постлари фаолиятини давом эттиради“, — деган мамлакат президенти Сооронбай Жээнбеков.

Facebook Comments