Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бухорога жўнаб кетди. Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, давлат раҳбари Бухорода аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилади.

Маълумки, 27 апрель куни Ўзбекистон ҳудудига кириб келган кучли шамол Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида аҳоли ҳаёти, инфратузилма тармоқлари ва қишлоқ хўжалиги экинларига катта зарар етказган.

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ушбу табиий офат оқибатларини кўздан кечириш, зарур чора-тадбирларни белгилаш ҳамда аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш мақсадида бугун Бухоро вилоятига жўнаб кетган.

Эслатиб ўтамиз, Бухородаги кучли шамол ва бўрон оқибатида 30 нафарга яқин инсон жабр кўрган, 1 киши ток уриши натижасида вафот этган. Прокуратура бахтсиз ҳодисалар бўйича текширув бошлаганини маълум қилди.

Facebook Comments