Кеча, 27 апрель куни соат 20:00 дан 22:30 гача бўлган вақт оралиғида Бухоро вилоятида 25 м/сек тезликда шамол тезлиги аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу табиий офат натижасида вилоят бўйича 5 293 та бино, 415 та транспорт воситаси, 42 400 та дарахт талофот кўрган ва 295 та табиий газ ва электр таъминотида авариялар содир бўлган, 31 нафар шахс турли даражада тан жароҳати олганлар.

Соат 21:30 ларда Бухоро шаҳри, Х.Мушкин кўчасида яшовчи 42 ёшли Ў.А. (1978 й.т., судланмаган, ишсиз) уйига келаётган вақтида вилоятда кучли шамол бўлганлиги оқибатида ерга узилиб тушган электр симига эҳтиётсизлик билан урилиши натижасида вафот этган.

Бундан ташқари, Қоракўл ва Олот тумани билан алоқа узилиб қолганлиги сабаблитегишли хизматлардан иборат гуруҳ шакллантирилиб, ҳодиса жойини ўрганиш ва унинг оқибатларини бартараф этиш учун юборилган. Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Facebook Comments