Бугун, 28 апрель куни Тошкент вақти билан соат 16:15 да Афғонистон ҳудудида зилзила юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг маркази маълум қилди.

Хабар берилишича, зилзила маркази Афғонистон ҳудудида, Тошкент шаҳридан 537 километр жануби-шарқда, 100 километр чуқурликда жойлашган. Зилзила кучи унинг марказида 5,4 магнитудани ташкил қилган.

Маълум қилинишича, ерости силкинишларининг кучи Ўзбекистон ҳудудида сезилмаган.

Facebook Comments