Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан Жазоир шифохонасига коронавирус билан курашишда ёрдам берди.

Marca нашрининг хабар беришича, Зидан ўз хайрия жамғармасидан Бежая касалхонасига (Зидан оиласи келиб чиққан провинцияда жойлашган) тиббий ускуналарни сотиб олиб берган.

Зидан ва унинг отаси бошчилигидаги жамғарма шаҳарга реанимация тўпламлари, вентиляторлар ва бошқа тиббий буюмларни совға қилди. Таъкидлаб ўтиш жоиз, Зиданнинг ота-онаси Жазоир уруши бошланишидан олдин Францияга Жазоирдан кўчиб ўтишган, Зидан эса Марселда туғилган.

Маълумот ўрнида, Жазоир Африкадаги коронавирус пандемиясидан энг кўп зарар кўрган давлат бўлиб турибди. Сўнгги маълумотларга кўра, у ерда 1993 нафар инсон коронавирус юқтириб олган. 313 киши вафот этган.

Facebook Comments