Айни вақтда сенатор ўз вақтида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» бош директори лавозимида ишлаган Валерий Тян яна бир масъулиятли лавозимга тайинланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.

Таъкидланишича, Ҳукумат қарори билан Валерий Николаевич Тян Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раисининг хорижий алоқалар ва ватандошлар билан ишлаш бўйича ўринбосари этиб тайинланган.

Маълумот учун, Валерий Тян 2002 йил июнидан бошлаб 2017 йилнинг августига қадар «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директори лавозимида ишлаган.

Facebook Comments