Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Жамшид Асадов 29 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жамшид Асадов бошчилигида терма жамоамиз 2018 йил Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари иштирокидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган эди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва EFFECT.UZ ахборот агентлиги марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Facebook Comments