UFC 249 турнири 9 май куни Флорида шаҳрида бўлиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда MMA Fighting лига раҳбариятида ишлайдиган манбага асосланиб хабар бермоқда.

Жангчилар турнир ўтказиладиган жойга боришдан олдин Жексонвиллга учишади. UFC 249 кечасининг марказий жангида Тони Фергюсон Жастин Гетжига қарши октагонга кўтарилади.

Флорида губернатори шу ой бошида янги фармон чиқарган эди, унга кўра штатда спорт тадбирларини томошабинларсиз ўтказишга рухсат этилади. Aввалроқ, Флорида штатида турнирларни ўтказишга рухсатни WWЕ орқали олиш мумкин эди.

Малумот учун, Флорида штатида айни вақтга келиб 27 минг одам (CОВИД 19) вируси билан касалланган, улардан 800 нафари еса вафот етган.

Эслатиб ўтамиз, UFC 249 дастлаб Нью-Йоркда ўтказилиши керак эди, аммо коронавирус пандемияси туфайли қолдирилган эди.

Facebook Comments