Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги поликлиникада ишловчи шифокорда коронавирус аниқланиши ортидан, у билан ишловчи 200 нафарга яқин ҳамкасби карантинга олинган. Бу ҳақида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар афсуски аҳоли орасида ҳам аниқланяпти, деб гапирди Соғлиқни сақлаш вазирлиги…

Опубликовано Effect.uz Понедельник, 27 апреля 2020 г.

“Ҳақиқатан, 22 апрель куни Янгийўл туман кўп тармоқли поликлиникасидаги ўрта тиббий ходимда коронавирусга тест текширувида мусбат натижа тасдиқланган” дейди Оқилов.

Қўшимча қилинишича, поликлиниканинг 198 нафар ходими ва улар билан алоқада бўлганлар Ўрта Чирчиқдаги карантин шаҳарчасига назорат учун жойлаштирилган. Уларнинг аҳволи мунтазам кузатиб борилади.

Ҳабибулла Оқилов бу борада тарқалган хабарларга ойдинлик киритиш учун сўралган саволга жавоб бериб, бу ҳолат ҳақида маълум қилиб, вирус аниқлангани туфайли Янгийўл шаҳри марказининг ёпилгани, поликлиника шифокор ва беморлари билан бирга ёпилгани ҳақида аҳоли орасида тарқалган хабарларни рад этган.

Facebook Comments