Хитойнинг “Чанчун Ятай” клуби бош мураббийи Самвел Бабаян Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдамини юборди. Бу ҳақда  EFFECT.UZ ахборот агентлигига мураббийнинг ўзи хабар берди.

“Коронавирус пандемиясига қарши курашда мамлакатимиз шифокорлари олд қаторларда бормоқда. Мазкур олийжаноб касб эгаларининг фидокорона ва профессионал фаолияти, профилактика чоралари сабаб Ўзбекистонда коронавирус тарқалиб кетмаслиги билан боғлиқ вазият барқарор даражада, бу эса вазиятни назорат остида ушлаб туришга имкон беради.

Aлбатта, буларнинг барчаси бошқа тузилмалар ва ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилади. Бу юк — инфекциядан жабрланганларга ёрдам кўрсатишда, шунингдек карантиндаги одамларни назорат қилишда ишлаётган шифокорларимиз учун зарур ҳимоя воситалари ва экипировкаларидир”, дейди Самвел Бабаян.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ мураббийи “Чанчун Ятай” клубини 2019-йил декабр ойидан бери бошқариб келмоқда. Aввалроқ футболчи Одил Aҳмедов ҳам Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдам юборганди.

Facebook Comments