Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев мамлакатда фавқулодда ҳолат режими 11 майга қадар узайтирилганини маълум қилди.

“Мамлакатимиздаги мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда ва давлат комиссияси ва экспертларнинг таклифи асосида фавқулодда ҳолат режимини жорий йилнинг 11 майига қадар узайтириш тўғрисида фармонга имзо чекишга қарор қилдим”, деди президент қозоғистонликларга мурожаатномасида.

Унга кўра, мамлакатда:

– Муҳим аҳамиятга корхоналар аста-секин фаолияти тикланади.

– 1 майдан Олмаота ва Нур-Султон ўртасида авиақатнов тикланади.

– Дачалар масаласида енгиллик берилади.

– Ҳукумат даромадини йўқотган аҳолига иккинчи ой учун ҳам 100 доллар атрофида ёрдам кўрсатади. Бунинг учун ариза ёзиш керак эмас, автоматик равишда берилади.

– Биринчи ойда 4 млн 250 минг киши бундай ёрдамни олган эди.

– Коронавирус бўйича кунлик тест ўтказиш 20-25 мингтага етказилади.

– Парклар, ресторанлар, савдо-кўнгилочар марказлари, кинотеатрлар очилмайди.

Қосим-Жомарт Тоқаевнинг сўзларига кўра, ушбу қарор ҳозирги мураккаб воқелик билан боғлиқ.

“Қонунга мувофиқ, фавқулодда ҳолат 11 май куни якунланади, албатта, агар эпидемиянинг янги оммавий тарқалиши рўй бермаса. Умид қиламанки, бу содир бўлмайди”, дея қўшимча қилади президент.

Қозоғистонда бугунги кунга қадар 2,7 мингдан ортиқ коронавирус ҳолати тасдиқланган, улардан 25 нафари вафот этган. Аввалроқ Тўқаев 16 мартдан бери амалда бўлган фавқулодда ҳолат режимини 1 майгача узайтирганди.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни пандемия билан янги коронавирус инфекцияси COVID-19 тарқалишини эълон қилди. ЖССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, дунёда 2,8 миллиондан ортиқ юқтириш ҳолатлари қайд этилган, 193 мингдан ортиқ одам вафот этган.

Facebook Comments