Қорақалпоғистонда 21 нафар бемор тузалиб, жами соғайганлар 880 нафарга етди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Шундай қилиб, Қорақалпоғистон Республикаси юқумли касалликлар шифохонасидан ҳам 21 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайган. Улар республика соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатиб қўйилган.

Соғайганларнинг барчаси Қорақалпоғистондан (15 нафари Нукус шаҳридан, 4 нафари Мўйноқ туманидан, яна 2 нафари Қўнғирот туманидан) бўлиб, барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали юқтириб олишган. Беморларнинг 9 нафари эркак, 12 нафари аёл бўлиб, улар орасида энг ёши каттаси 64 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 5 ёшда. Самарали даволаш муолажалари туфайли бугунги кунда лаборатория текширувлари уларнинг дарддан бутунлай фориғ бўлганини кўрсатди.

Айни пайтга қадар Қорақалпоғистонда шу пайтга қадар 29 нафар бемор тузалган бўлса, эндиликда улар 50 нафарни ташкил этмоқда. Шундай қилиб, бугун айни пайтга қадар 91 нафар бемор тузалди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг саккиз нафари вафот этди, 880 нафари эса соғайиб, реабилитацияга олинган. Инфекция юқтириб олганлар сони 1887 нафарни ташкил этмоқда.

Хорижда 73 ўзбекистонликда коронавирус аниқланган (энг кўпи — 42 нафари — Россияда), уларнинг беш нафари вафот этган.

Facebook Comments