Қашқадарёда карантин вақтида таксистлик қилаётган шофёр қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 22 апрель куни соат 11:00 лар атрофида Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳри, Дўстлик маҳалласи ҳудудида, ҳайдовчи М.С. “Матиз” русумли транспорт воситасида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланганлиги аниқланган.

Ушбу маҳаллада хизмат вазифасини бажариб турган профилактика инспектори Ж.Турдиевга ҳужжатларини тақдим қилмасдан, уни ўз автомашинасида ён эшиги очиқ ҳолда 50 метр масофагача судраб кетган.

Ж.Турдиев шаҳар ИИБ бошлиғи номига билдирги орқали мурожаат қилиб, ҳайдовчи М.С.нинг хатти-ҳаракати юзасидан қонуний чора кўришни сўраган.

Ҳайдовчи М.С. карантин қоидаларига амал қилмай, хизмат вазифасини бажараётган ички ишлар органи ходимига қўпол муносабатда бўлган. Бу ҳам етмагандек, ундан ҳужжатларни сўраган Ж.Турдиевни машина эшикларини ёпмай судраб, қочиб кетишга уринган.

Facebook Comments