Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида даҳшатли автоҳалокат содир бўлди. Бу ҳақда Йўл Ҳаракати Хавфсизлиги Бош Бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 20 апрель куни соат 21:45 ларда, Қашқадарё вилояти, Муборак тумани ҳудудидан ўтган А380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» автомобиль йўлининг 121 км.да, ҳайдовчи 1988 й.т. Ш.С. «Спарк» русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг қарама-қарши бўлагига чиқиб ҳаракатланиши оқибатида, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи 1979 й.т. Д.Х. бошқарувида бўлган «ММЗ554» русумли юк транспорт воситаси билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, “Спарк” русумли ҳайдовчиси Ш.С. тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган.

“Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари карантин вақтида заруратсиз кўчага чиқмаслигингизни, зарурат билан чиққан вақтингизда ҳам “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни сўраб қоламиз”, дея қўшимча қилинади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахда 19 ёшли ҳайдовчи ухлаб қолиши натижасида “Дамас” машинаси ағдарилиб кетганди, шунингдек, яна Жиззахда “Жигули” ҳайдовчиси 4 ёшли қизни уриб юбориши оқибатида қизалоқ ҳалок бўлган. Бундан ташқари, Муборак туманида аввалроқ “Спарк” билан юк машинаси тўқнаш келиши оқибатида “Спарк” ёниб кетган ва ичида бўлган 3 киши воқеа жойида ҳалок бўлган.

.

 

Facebook Comments