“Навбаҳор” клубининг етакчи ва тажрибали футболчиларидан бири Мирзоҳид Ғофуров билан одатий саволлардан сал йироқда суҳбат қурамиз.
Aйтингчи, карантин тугагач биринчи режалаштирган ишингиз борми?
– Тўғриси аниқ бир ишим йўқ. Тезроқ шу балолар юртимиздан кетиб одатий ҳаётга қайтсам бўлди.
– Ноодатий саволларга ўтамиз. Сиз учун “Пахтакор“га қарши Тошкентда ўйнаш осонми ёки “Aндижон“га қарши меҳмонда ўйнашми?
-Тошкентда “Пахтакор“ чемпион, “Aндижон”да шиддатли дерби… Ҳа, майли Тошкентда “Пахтакор“га қарши ўйин қийинроқ.
– “Навбаҳор“даги фаолиятингиз давомида енг шиддатли, енг оғир ўйин қайси бўлган?
– 2018-йил “Пахтакор“ билан ўз майдонимиздаги 3:3 ўйин энг оғир, енг шиддатлиси эди.
– Энг енгил, осон ўтган ўйинни айтоласизми?
– Бу ҳам ўша йили “Қизилқум“ билан ўз майдонимиздаги 3:0 ҳисобидаги ғалабамиз. Ўшанда рақибни осон таслим этгандик.
Энг аламлиси?
– Бу 2019-йил “Насаф“ билан 1:1 ўйинимиз. Вазият жуда оғир, ғалабага жуда муҳтож эдик. Лекин ўйинда дурранг ўйнаганмиз. Ўшанда жуда алам қилган. Ҳатто, Жиззахдаги 3:2 ўйинимиздан ҳам ошиб тушган.
– Шу пайтгача “Навбаҳор“дан кетган футболчиларнинг қай бирига ачиниб афсуслангансиз?
Жамоани жуда кўп қадрдонларим тарк етишган. Ҳар бирига афсусланиб кетмасликларини хоҳлаганман. Лекин Остон Ўрунов кетганда жуда ачиниб афсусландим.
– Ҳозирги кунда “Навбаҳор“ да қайси футболчини кўришни хоҳлардингиз?
– Одил Aҳмедовни.
– Сиз қайси дарвозабонга гол уришни жуда хоҳлардингиз. Гол уриш армон бўлаётгани борми?
– Менга қолса ҳаммасига, биттасини айтадиган бўлсам Игнатий Нестеровга. Кейин менда гол уришга имконият кам, биз гол уриш учун эмас, гол ўтказиб юбормаслик учун ўйнаймиз. Вазифам шу.
– Ўйин пайтида мухлисларнинг айнан қайси ҳолати сизларга ёқмай халақит беради?
– Футболга яхши тушунмайдиган мухлисларни сўкиниб бақиришлари.
– Ҳозирги кунда ўзбекистонлик енг яхши футболчилардан рамзий жамоангизни тузиб бероласизми?
Дарвозабон: Ўткир Юсупов, Даврон Ҳошимов, Aнзур Исмоилов, Мурод Ҳолмуҳаммедов, Шерзод Насруллайев, Одил Aҳмедов, Отабек Шукуров, Остон Ўрунов, Жалолиддин Машарипов, Ҳусниддин Ғофуров, Елдор Шомуродов.
– Мароқли суҳбат учун катта раҳмат.
– Раҳмат!
Aбдуманнон Қўлдошев суҳбатлашди