Миллий гвардиянинг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси раҳбари ўзгарди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, подполковник Қудратжон Ғайратжонович Ўринбоев Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.

Маълумот учун, Қудратжон Ўринбоев бундан аввал Қўқон шаҳар ички ишлар бошқармаси раҳбари, Қувасой шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи, Фарғона тумани ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган.

Facebook Comments