“Ливерпуль” коронавирус пандемияси туфайли “Энфилд”ни қайта қуриш лойиҳаси тўхтатилишини эълон қилди.

Хабар қилинишича, стадионни реконструкция қилиш ишлари бир йилга чўзилган ва 2023 йилнинг ёзида тугатилиш кўзда тутилган. Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” стадион сиғимини 2020 йил охирига қадар 54 мингдан 61 минг кишига оширишни хоҳлаган эди.

Лойиҳанинг қиймати 60 миллион фунтга баҳоланган эди ва барча ишлар 2022 йилнинг ёзига қадар якунланиши режалаштирилганди.

Маълумот ўрнида, Англияда ҳозирда 153 минг нафар инсонда коронавирус инфекцияси аниқланди. 21 мингга яқин бемор ушбу касалликдан вафот этди.

Facebook Comments