26 апрель куни АҚШ касалликларни назорат қилиш ва профилактика марказлари коронавирус тавсифига олтита янги аломатларни қўшдилар.

Ушбу аломатлар кўпинча ўзида CОВИД-19 вируси бор беморларда қайд этилади, деб хабар бермоқда Коронавирус Инфо Телеграм канали. Ушбу аломатлар коронавирусга дучор бўлган одамларда 2-14 кун ўтгач пайдо бўлиши мумкин.

Илгари, коронавирус инфекциясининг асосий белгилари иситма, йўтал ва нафас қисилиши эди.

26 апрелдан бошлаб қўшимча равишда:

– шамоллаш;

– титроқ;

– мушакларнинг оғриғи

– томоқ оғриғи;

– таъм ҳисини йўқотиш;

– ҳид ҳисини йўқотиш.

Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, ушбу аломатлар биргаликда ва алоҳида равишда пайдо бўлиши мумкин. Ушбу рўйхатдаги бир нечта аломатларга эга бўлган беморлар тиббиёт ходимларига мурожаат қилишлари керак.

Facebook Comments