Хитойнинг Ухан шаҳрида коронавирусга чалинган сўнгги оғир касал жума куни даволанди ва бу шаҳарда CОВИД-19 инфекцияси билан касалланган беморлар қолмади. Бу ҳақда ЖССТ вазирлиги ходими маълум қилди.

Унинг айтишича, шаҳар касалхоналарида CОВИД-19 касаллиги билан касалхонага ётқизилганларнинг сони нолга тушиб кетган.

Бунга Ухандаги тиббиёт ходимларининг тинимсиз меҳнатлари ва бутун мамлакат бўйлаб вирусга қарши курашга юборилганларнинг ёрдами туфайли эришилди, деди Хитойнинг Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси вакили Ми Фенг Пекиндаги матбуот анжуманида. ,

Ухандаги сўнгги оғир касал жума куни даволанди ва бу шаҳарда бундай беморларнинг сони нолгача тушди.

Хубейда эса CОВИД-19 мавжуд ҳолатлари биринчи марта 50дан пастга тушди. 20 кундан кўпроқ вақт давомида ушбу ҳудудда янги тасдиқланган ҳолатлар қайд этилмади.

Маълумот ўрнида, Хитойда шанба кунига қадар 82,827 нафар инсонда касаллик тасдиқланган, шундан 801 киши даволанмоқда ва 77 394 киши тикланишдан сўнг касалхонадан чиқарилган.

Facebook Comments