Жанубий Корея ҳукумати Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Иннинг соғлиғи билан боғлиқ миш-мишларни тасдиқловчи баёнот берди.

“КХДР Давлат кенгаши раиси Ким Чен Иннинг соғлиғи билан боғлиқ миш-мишлар туфайли, Шимолий Кореяда ушбу маълумотларни тасдиқлаш учун бирон бир белги ёки сабаб йўқ. Миллий Хавфсизлик Кенгаши Президиуми йиғилишида эълон қилинганидек, ғайриоддий тенденциялар сезилмади”, дейди Сеулда бўлиб ўтган брифингда Миллий ишлар вазирлиги вакили Чо Хе Сил.

Аввалроқ, хорижий оммавий ахборот воситалари Ким Чен Иннинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар ҳақида хабар беришган ва ҳатто КХДРдаги муҳим тадбирларда икки маротаба иштирок этмаганлиги сабабли унинг “ўлими” ҳақида бонг уришганди. Кейинчалик унинг ўлими тўғрисидаги хабар расман тасдиқланмади.

Facebook Comments