Испания клубларининг барча ўйинчилари, ишчилари ва техник ходимлари коронавирус учун тест топширишади, деб хабар бермоқда COPE нашри.

Манбага кўра, Ла Лига раҳбарияти аллақачон клублардан футболчилар ва ходимлар рўйхатини сўраган. Тест топшириш жараёни 28 апрелдан бошланади.

Хабар қилинишича, Ла Лига президенти Хавьер Тебас чемпионат тикланишидан олдин  футболчиларни 1 ҳафталик карантинга чақирган, аммо аксарият ўйинчилар бунга рози бўлишмаган.

Facebook Comments