Хоразмда бир йўла 33 нафар бемор тўлиқ соғайди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Маълум бўлишиа, шу соатларда Хоразм вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 33 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайиб, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси  масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилган.

Соғайганларнинг 30 нафари жорий йил 22 март куни Россиядан чартер рейс билан келишган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган.

Қолган 3 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Улардан 29 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлинса, Хоразм, Наманган ва Фарғона вилоятларидан 5 нафардан, Бухоро ва Андижон вилоятларидан 4 нафардан, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларидан 3 нафардан, Навоий, Тошкент, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 61 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 20 ёшда.

Хоразм вилоятидан айни пайтга қадар 61 нафар бемор буткул соғайган бўлса, эндиликда улар 94 нафарга етди. Маълумот учун, Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг саккиз нафари вафот этди, 859 нафари эса соғайиб, реабилитацияга олинган. Инфекция юқтириб олганлар сони 1887 нафарни ташкил этмоқда.

Хорижда 73 ўзбекистонликда коронавирус аниқланган (энг кўпи — 42 нафари — Россияда), уларнинг беш нафари вафот этган.

Facebook Comments