Бугун, 27 апрель куни Кореядан Ўзбекистонга қиймати 2 миллиард сўм атрофида бўлган тиббий жиҳозлар келтирилди, у “General Motors” компанияси ва кореялик автобутловчи қисмлар етказиб берувчилар томонидан коронавирусга қарши курашни қўллаб-қувватлаш доирасидаги яхши ният амали ўлароқ инсонпарварлик ёрдами сифатида тақдим этилган. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат” матбуот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Ўзбекистонга 36 та кардиомонитор ва 25 та портатив ультратовушли сканерлар етказилиши “Ўзавтосаноат”нинг амалий ҳамкори бўлмиш “General Motors”, шунингдек кореялик автобутловчи қисмлар етказиб берувчиларнинг ташаббуси туфайли содир бўлган.

“Бу GM компанияси ва кореялик етказиб берувчилардан ёрдам. У Ўзбекистондаги бебаҳо ҳаётларни сақлаб қолишда ёрдам беради, деб умид қиламиз. Биз ушбу хавфли вирус билан курашишда сизларга энг яхши тилакларни билдирамиз”, қайд этилади General Motors хабарида.

Шу ўринда “Ўзавтосаноат” General Motors компаниясига ва кореялик автобутловчи қисмлар етказиб берувчиларга кўрсатилган ташаббус ва қўллаб-қувватлаш учун миннатдорчилик билдирди.

Facebook Comments