Лондоннинг “Челси” клуби коронавирус пандемияси туфайли футболчилар билан маошни камайтириш борасида музокара олиб бормоқда, деб хабар бермоқда The Telegraph нашри.

Клуб АПЛ тавсиясига кўра, футболчиларнинг маошини 30 фоизга қисқартиришни таклиф қилди. Лондонликлар сардори Сесар Аспиликуэта бошқа футболчилар билан маслаҳат қилиб маошни 10 фоизга камайтиришларига рози эканлигини маълум қилган.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, ҳозирча АПЛнинг ҳали бирорта жамоаси футболчилар билан маошни камайтиришга келиша олмади

Facebook Comments