Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида фожиали ЙТҲ содир бўлди, дея хабар бермоқда ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, кеча 22 апрель куни соат 21:45 ларда, Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, М.Улуғбек МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4P-108А автомобиль йўлининг 3 км.да, ҳайдовчи 1986 й.т. А.Ш. “Captiva” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, йўл четидан шу йўналишда кетаётган велосипед хайдовчисини туртиб юбориб, сўнгра рул бошқарувини йўқотган.

Сўнгра йўлнинг ўнг тарафидаги хонадоннинг деворига автомашинанинг олди қисми билан урилиб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, “Captiva”нинг йўловчиси 1989 й.т. У.Т. оғир тан жароҳати олиши оқибатида туман шифохонасида ҳалок бўлган. Ушбу транспорт воситаси ҳайдовчиси А.Ш. ва велосипед хайдовчиси 2002 й.т. И.Ж.лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида содир бўлган яна бир ЙТҲда “Нексия” бир гуруҳ қўйларни олиб кетаётган чўпонни уриб юбориши оқибатида у воқеа жойида ҳалок бўлганди.

Facebook Comments