АҚШнинг Чикаго шаҳрида ўзбекистонлик фуқаро коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақда “Америка Овози” мухбири Навбаҳор Имомова маълум қилди.

Бугун эшитдик, Чикагода яна бир ватандош вафот этган. Тиббий экспертиза унинг ўлими айнан коронавирусдан эканлигини ҳали тасдиқламади. Лекин дўстлари, яқинлари шундай тахмин қилмоқда. Марҳум ёш эркак бўлиб, у тадбиркор бўлган. Исм-шарифларини айта олмайман, аммо кўпчилик Ватандошлар бу шахсни танийди. Албатта, бу ҳамма учун қайғули хабар», дейди Навбаҳор Имомова.

Маълумот учун, бунгача АҚШда ўзбекистонлик 3 фуқаро вафот этганди. Уларнинг бири 51 ёшли шашмақом ижрочиси Рустам Самарқандий эди. АҚШда вафот этган ўзбекистонликлар сони 4 нафарга етди.

Ўзбекистонда ҳам вирус қурбонлари 11 апрель ҳолатига кўра, 4 нафарни ташкил қилмоқда. Хусусан, наманганлик 72 ёшли онахон, тошкентлик 39 ёшли шифокор, 40 ёшли чирчиқлик фуқаро ва сўнгги марҳум фарғоналик 59 ёшли Умрага бориб қайтган аёл киши ҳисобланади. Коронавирус билан касалланган беморлар сони 767 нафарни ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Америка Қўшма Штатлари коронавирус қурбонлари сони бўйича биринчи ўринга чиқиб олди. АҚШда инфекция ортидан вафот этганлар 20,071 киши етган.

Бунгача, муассасанинг ҳисоб-китобларига кўра, ўлим ҳолати энг кўп Италияда учраётганди – ҳозир Италияда CОВИД-19 туфайли 19,468 ўлим қайд этилган.

Бундан ташқари, АҚШда ушбу касалликка чалинганларнинг умумий сони ярим миллиондан ошган, Италияда — 152 мингга яқин. АҚШдаги энг оғир ҳолат Ню-Ёркда. Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда бу касалликка чалинганларнинг умумий сони 1,76 миллиондан ошган, қурбонлар сони деярли 108 мингга етган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, ўз навбатида, 1,62 миллион одамни касалликни юқтирган ва 100 мингга яқин одам ўлганини хабар қилмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *