Тўртта вилоятдан 24 нафар бемор соғайиб, Ўзбекистонда жами тузалганлар 789 нафарга етди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Дунёда коронавирус пандемияси авж олган бир шароитда эпидемиологик суриштирув ҳамда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида амалга оширилган зарур профилактик чора-тадбирлар ўз самарасини бермоқда. Эришилаётган муваффақиятларда коронавирус инфекциясига чалинган беморларни самарали даволашда қаҳрамонлик кўрсатаётган минглаб тиббиёт ходимларининг алоҳида ўрни бор.

Ушбу саъй-ҳаракатлар самараси ўлароқ, бугун шу соатларда яна тўртта: Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларидан 7 нафардан, Бухоро ва Андижон вилоятларидан эса 5 нафардан жами 24 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар буткул соғайди. Улар вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилган.

Шундай қилиб, бугун айни пайтга қадар 82 нафар бемор тузалиб, Республика бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 789 нафарни ташкил этмоқда.

Facebook Comments